O‘zbekiston
yangiliklari

Актриса Гавҳар Шарипова ҳайдовчи шилқимлик қилгани учун ўзини машинадан ташлаб юборган

Актриса Гавҳар Шарипова ҳайдовчи шилқимлик қилгани учун ўзини машинадан ташлаб юборган
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
114
0

Қашқадарё вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси актриса Гавҳар Шарипованинг ўлими тафсилотларини маълум қилди, дея хабар берди Daryo.uz. Аввалроқ актриса 18 ноябрга ўтар кечаси тахминан 02:20 ларда А-380 «Самарқанд-Ғузор» автомобиль йўлининг Қашқадарё вилояти Ғузор тумани «Ярғунчи» маҳалласидан ўтган қисмида содир бўлган ЙТҲда вафот этгани хабар қилинган эди. Вилоят ЙҲХБ маълумотларига кўра, Isuzu юк автомобили соатига 140 км тезликда ҳаракатланиб келаётган пайтда ҳайдовчи бир қўлида автомобилини бошқариб туриб, ўнг қўли билан автомобиль салонида йўловчи сифатида кетаётган актрисанинг елка ва қўлларидан ушлаб шилқимлик қилган. Оқибатда Гавҳар Шарипова автомобиль эшигини очиб, уни ушлаб турган. Ҳайдовчи буни кўра туриб ҳаракатланишда давом этган ва амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 77-банди 3-қисмида кўрсатилган «Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай оладиган хавф юзага келса, транспорт воситасини тезлигини у тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтирмасдан» йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини қўпол равишда бузиб, транспорт воситасини тўхтатиш чораларини кўрмасдан йўлида давом этган. Оқибатда Гавҳар Шарипова автомобиль кабинасидан тушиб кетиб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. "Газета.uz"да реклама Ушбу ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ томонидан 2019 йил 18 ноябрь куни Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иш қўзғатилиб, фуқаро Ш. Ф.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Гавҳар Шарипова «Алпомиш», «Сарвиноз», «Опа-сингиллар», «Алданган аёл» ва бошқа фильмларда рол ижро этган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив