O‘zbekiston
yangiliklari

Aкмал Саидов Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

Aкмал Саидов Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
94
0

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 2020—2023 йилда Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги. Акмал Саидов, шунингдек, 2020−2021 йиллар учун молия бўйича кичик қўмита аъзоси этиб ҳам тайинланди. Ўзбекистон вакили илк бор Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси аъзоси сифатида қайд этилди. Ушбу қарор ташкилотнинг Белградда (Сербия) бўлиб ўтган Aссамблеяси пайтида қабул қилинган эди. Ўшанда Aкмал Саидов номзоди Иттифоқнинг Евроосиё гуруҳи томонидан илгари сурилган ва ташкилотга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив