O‘zbekiston
yangiliklari

Ҳафта ўртасида ҳавонинг совиши кутилмоқда

Ҳафта ўртасида ҳавонинг совиши кутилмоқда
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
101
0

Сешанба куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво барқарор бўлиб ҳарорат 10−13 даража илиққача кўтарилишда давом этади ва шу куннинг меъёридан 2−4 даражага юқори бўлади, дея хабар қилди Ўзгидромет. Чоршанба куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида об-ҳавонинг ўзгариши кутилмоқда, айрим жойларда ёққан ёмғир қорга айланиши мумкин. Бу Туркманистон туманларидан нам ҳаво оқимлари кириши билан боғлиқ. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача кучайиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 0−5 даража илиқни ташкил қилади, кундузи 3−8 даража илиққача пасаяди ва меъёрдан 4−6 даража паст бўлади. "Газета.uz"да реклама Пайшанба (19 декабрь) куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида мамлакат ҳудудига Волга бўйидан кираётган совуқ ҳаво фронти таъсирида кучсиз ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат шу чегарада сақланиб қолади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив