O‘zbekiston
yangiliklari

Ҳафта ўртасида ҳавонинг исиши кутилмоқда

Ҳафта ўртасида ҳавонинг исиши кутилмоқда
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
125
0

Эртадан Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган совуқ антициклон аста-секин чекиниб, Қозоғистоннинг шимолий-шарқий қисмига ҳаракатланади, дея хабар қилди Ўзгидромет матьуот хизмати. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қор ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб 5−10 даража илиқни ташкил этади, кечаси 0−5 даража совуқ ҳаво сақланиб туради. Чоршанба кунидан бошлаб ҳафтанинг охирига қадар Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0−5 даража илиқ, кудузи 10−15 даража илиққача кўтарилади ва бу меёрдан 3−5 даража юқори. Ҳафта давомида республика бўйича айрим жойларда туман тушиши сабабли кечаси ва эрталаб кўриниш пасайиши мумкин.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив