O‘zbekiston
yangiliklari

Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилди

Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
144
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, 1 апрель куни коронавирус тарқалишининг олдини олишда кўмак бериш мақсадида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди, дея хабар қилди ЎзА. Тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, касалликни аниқлашга ёрдам берадиган тепловизор, пирометрлар, ун, ёғ, гуруч, хўжалик совуни, шунингдек, афғон болалари учун кийим-кечак маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юки Ангрен — Тошкент — Термиз — Мозори-Шариф йўналиши бўйлаб жўнаб кетди. Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Ўзбекистон Қирғизистонга ҳам коронавирусга қарши курашишда ёрдамлашиш учун инсонпарварлик ёрдами юборди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив