O‘zbekiston
yangiliklari

Адлия вазирлиги Фарғона ҳокими қарорини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритди

Адлия вазирлиги Фарғона ҳокими қарорини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
117
0

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Фарғона шаҳар ҳокимининг бир нечта хусусий мулк объектларини ҳокимлик захирасига олиб қўйиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритди. Унинг бажарилиши назоратга олинди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz»га. Хусусан, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 сентябрдаги 965-сонли қарори билан Constant Trading МЧЖ ва бошқа хўжалик субъектларига тегишли хусусий мулки, яъни бино-иншоотлари олиб қўйилган. Фарғона шаҳар ҳокими ваколат доирасидан четга чиқиб, тадбиркорларни хусусий мулк ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда уларга тегишли йирик объектларни бир неча йиллардан буён бўш турганлиги ҳамда самарали фойдаланилмаётганлиги важи билан ҳокимлик захирасига олган, дейилади хабарда. Адлия вазирлигининг қайд этишича, «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддасида хусусий мулкка тажовуз қилишга, қонунга хилоф равишда хусусий мулк ҳуқуқини чеклашга ва (ёки) ундан маҳрум қилишга бевосита ёки билвосита қаратилган ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги белгиланган. "Газета.uz"да реклама Бундан ташқари, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда тегишлича 1921 ва 2411-моддаларида хусусий мулкдорларнинг мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаганлик ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилганлик учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу ҳолат бўйича жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун прокуратура органларига тегишли материаллар тайёрланмоқда, дея қўшимча қилди Адлия вазирлиги.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив