O‘zbekiston
yangiliklari

Қадимий тангаларни олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Қадимий тангаларни олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
114
0

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Даут-ата» чегара божхона постида божхоначилар томонидан ушбу пост орқали Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетаётган фуқаро О.П.га тегишли бўлган қўл юклари холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди . Натижада, унинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 дона Россия ҳамда 1 дона араб тангалари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив