O‘zbekiston
yangiliklari

Абдуғаффор Қирғизбоев Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди

Абдуғаффор Қирғизбоев Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
133
0

Ҳукуматнинг 2019 йил 11 ноябрдаги қарори билан Абдуғаффор Каримжонович Қирғизбоев Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур департамент президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги фармонига асосан ташкил этилган. Давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш департамент асосий вазифаларидан саналади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив