O‘zbekiston
yangiliklari

АҚШ Evil Corp. хакерларига қарши санкциялар жорий этди, улар орасида ўзбекистонлик ҳам бор

АҚШ Evil Corp. хакерларига қарши санкциялар жорий этди, улар орасида ўзбекистонлик ҳам бор
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
95
0

АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг олтита компанияси ва Evil Corp. Хакерлик гуруҳи (Dridex Gang номи билан ҳам машҳур), шунингдек улар билан боғлиқ Россия, Украина, Ўзбекистон, Молдова, Юнонистон, Исроил ва Испания фуқаролари бўлган 17 нафар шахсга нисбатан санкциялар жорий этилгани ҳақида эълон қилди . РБКнинг ёзишича, санкция эълон қилинган шахслар ва ташкилотларнинг АҚШ юрисдикциясидаги барча активлари музлатилиши лозим, АҚШ фуқаролари ва Америка компанияларига улар билан шартномалар тузиш тақиқланди. Вазирлик маълумотларига кўра, Evil Corp. Dridex зараркунанда дастурини ишлаб чиқиш ва тарқатиш, 40 дан зиёд давлатларда банклар ва молия компаниялари компьютерларини зарарлаш йўли билан 100 млн доллардан зиёдроқ маблағни ўғирлашда айбланмоқда. "Газета.uz"да реклама АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг таъкидлашича, Evil Corp. кибержиноят соҳасида энг кучли ташкилотлардан бири. Санкция эълон қилинган компаниялар рўйхатидан «Бизнес-столица», «Оптима», «Трейд-инвест», «ЦАО», «Вертикаль» ва «ЮНИКОМ» ўрин олган. АҚШ Молия вазирлигининг қайд этишича, Evil Corp. гуруҳига бошчилик қиладиган Максим Якубец кибержиноятчилик соҳасида Россия ҳукуматининг зарарли хатти-ҳаракатларига тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатади. Хабарда Якубецнинг Россия ФХХ билан ҳамкорлик қилиши кўрсатиб ўтилган. Америка Молия вазирлиги Evil Corp. билан боғлиқ деб ҳисоблаётган бошқа шахслар гуруҳда бошқарувчилик вазифаларини бажаришган, айримлари эса ўғирланган маблағларни қўлга киритишга ёрдам беришган. Рўйхатдан Ўзбекистон фуқароси Азамат Сафаров (1990 й. т.) ҳам ўрин олган. АҚШ Молия вазирлиги Давлат департаменти Evil Corp. етакчисини қўлга олишга ёрдам берувчи ахборот учун 5 млн доллар мукофот эълон қилгани ҳақида хабар берди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив