O‘zbekiston
yangiliklari

88 294 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланади

88 294 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланади
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
110
0

«Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳукумат қарори 2019 йилнинг 20 ноябрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Қарорга кўра, президентнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизими янада такомиллаштирилади. Шунга кўра, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди: 2019 йилда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури; 2019 йилда Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва ўз маблағлари ҳисобидан тадбиркорлигини ташкил этадиган хотин-қизларнинг туман (шаҳар) кесимидаги асосий параметрлари. "Газета.uz"да реклама Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, жорий йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш орқали жами 88 минг 294 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади. Шунингдек, Хотин-қизлар қўмиталарининг тавсияномаси асосида 3 минг 112 нафар хотин-қизларга 85 млрд 500 млн сўмлик кредитлар ажратилишига кўмаклашиш ҳам назарда тутилган. «Миллий қадрият, анъана ва урф-одат» республика ҳунарманд хотин-қизларининг кўргазмаси ташкил этилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив