O‘zbekiston
yangiliklari

455 та кўп қаватли уйда авария ҳолати аломатлари аниқланди

455 та кўп қаватли уйда авария ҳолати аломатлари аниқланди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
111
0

29 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан юртимизда кўп квартирали уйларнинг ҳолатини яхшилаш мақсадида Реновация дастурини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва Қурилиш вазирликларининг ахбороти эшитилди. Парламент қуйи палатаси матбуот хизматининг хабар қилишича, хатлов натижасида республикадаги жами 34584 та уйларнинг аксарияти 1990 йилларгача қурилган бўлиб, уларнинг 18627 таси ғиштли, 14643 таси йирик панелли ва 1314 таси бошқа конструкцияли эканлиги аниқланган. Хатлов натижасига кўра, республикадаги жами кўп қаватли уйларнинг аксарияти 1990 йилларгача қурилган. Уйларнинг 13507 таси таъмирга муҳтож эмаслиги аниқланди. Шунингдек, уйларнинг 20622 таси таъмирга муҳтож, 455 тасида авария аломатлари мавжудлиги маълум бўлган, деб хабар қилди ЎзА. "Газета.uz"да реклама Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатида мазкур авария ҳолатидаги уйларнинг 285 таси бўйича ҳудудлардаги лойиҳа ташкилотлари томонидан тегишли хулосалар берилиб, уларнинг 57 тасини бузиш, 228 тасини таъмирлаш лозимлиги қайд этилди. Дунёнинг йирик мегаполислар тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда реновация дастурини амалга ошириш зарурлиги тўғрисида ўтган йилнинг декабрида президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида таъкидлаб ўтган эди. Реновация дастурининг асосий мақсади бу фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва кўп квартирали уйларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуришни назарда тутади. Унда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида уйларнинг ертўла ва том қисмини теплоизоляция қилиш, ойналарни замонавий ромларга алмаштириш, 5 қаватли уйларга заруратдан келиб чиқиб ташқи лифтлар ўрнатиш, уйларнинг фасад қисмини шаҳарсозлик талаблари асосида таъмирлаш, иссиқлик таъминоти тармоқларини изоляция қилиш, энергия тежамкор механизмларни жорий этиш орқали самарадорликни ошириш каби масалалар режалаштирилади. Тадбирда АҚШ, Германия, Эстония, Россия, Украина, Қозоғистон каби давлатлар тажрибалари ўрганилгани, реновация, санация каби янги тизимларни мамлакатда жорий этиш юзасидан фикрлар билдирилди. Таклифлар асосида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, муносиб турар жой билан таъминлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш, парламент назорати механизмларидан самарали фойдаланиш бўйича келгусида олиб бориладиган ишлар белгилаб олинди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив