O‘zbekiston
yangiliklari

25 та округда такрорий сайловлар бўлиб ўтади

25 та округда такрорий сайловлар бўлиб ўтади
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
119
0

23 ва 24 декабрь кунлари Марказий сайлов комиссияси жойлардан округ сайлов комиссияларидан келиб тушган барча якуний баённомаларни ўрганиб чиқди, дея хабар қилди МСК раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов. Ўрганиш жараёнида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг якуний баённомалари ўрганиб чиқилганда, 3 та сайлов округида сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида арифметик хатоликка йўл қўйилганлиги аниқланди. Булар Самарқанд вилояти 67-Пастдарғом сайлв округи ҳамда Фарғона вилояти 102-Яйпан ва 106-Бағдод сайлов округларидир. Хатолик сайлов натижаларини ҳисоблаш билан боғлиқ бўлиб, тўпланган овозларни номзодлар ўртасида фоиз кўринишида тақсимлашда содир этилган. Сайлов кодексининг 96-моддасига асосан сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади. "Газета.uz"да реклама Юқорида қайд этилган сайлов округларида эса номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаган. Шу сабабдан мазкур округлардан депутат сайланмади. Аввал 22 та сайлов округида номзодларнинг бирортаси ҳам сайланиш учун етарли овоз ололмагани хабар қилинган эди. Шундай қилиб, аниқланган хатоларни ҳисобга олган ҳолда 25 сайлов округида такрорий сайловлар бўлиб ўтади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив