O‘zbekiston
yangiliklari

2020 йилги «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳаси эълон қилинди

2020 йилги «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳаси эълон қилинди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
108
0

Ўзбекистон Молия вазирлиги 2020 йилги «Фуқаролар учун бюджет» давлат бюджети лойиҳасини эълон қилди ( PDF ). Нашрда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг 2020 йил учун даромадлари ва харажатлари прогнозларини, шунингдек, 2021−2022 йиллар учун бюджет мўлжаллари тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинади. Нашрнинг асосий қисми — 2020 йил учун Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатларига бағишланган. Даромадлар солиқ турлари кўринишида тақдим этилади. Шу билан бирга ушбу қисмда бюджет маблағлари қайси соҳаларга йўналтирилишини билиб олиш мумкин. Харажатлар йўналишлар бўйича (таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқалар) шунингдек, моддалар (иш ҳақи, озиқ-овқат, коммунал харажатлар ва бошқалар) ва маъмурий бирликлар (вазирликлар ва идоралар) бўйича тақдим қилинади. Мамлакат иқтисодий тараққиётининг асосий кўрсаткичи Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳисобланади. 2020−2022 йилларда соф ЯИМнинг ўсиш суръатлари 5,5−6,2 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда. 2020 йил ва кейинги икки йилда инфляция даражаси 2019 йилдаги 15,5 фоиздан 2022 йилда 9,5 фоизга тушиши кутилмоқда. "Газета.uz"да реклама Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2020 йилда 46,9 млрд. АҚШ доллари миқдорида 5,8 млрд АҚШ доллари салбий сальдо билан прогноз қилинмоқда. Ташқи савдо айланмаси тақчиллиги ўсишининг асосий омили технологик ускуна ва техника импортининг ошиши. Иқтисодий ўсишни таъминлаш учун капитал қўйилмалар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ошириш зарур. 2020 йилда 4 млрд АҚШ доллари миқдоридаги саноат, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларидаги йирик лойиҳаларга йўналтириладиган тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши кутилмоқда.Даромадлар 2020 йил учун Давлат бюджети даромадлари 128,460 трлн. сўм (ёки ЯИМнинг 20 фоизи) миқдорида режалаштирилган, бу эса 2019 йил якуни бўйича даромадларнинг кутилаётган ижросидан 15,817 трлн. сўмга кўпроқдир. 2020 йил учун Давлат бюджетининг кутилаётган тушумларини баҳолашда иқтисодиётнинг реал ўсиши, солиқлар маъмурчилигини такомиллаштириш, алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларининг бекор қилиниши, шунингдек нарх ва валюта курсининг кутилаётган ошиши каби омиллар ҳисобга олинган. 2020 йилги бевосита солиқлардан тушумларнинг ўсиши шунингдек, ставкалар ўзгариши ва бошқа солиқ элементлари билан боғлиқ. Бунда:Фойда солиғи базавий ставкасини 15 фоизгача оширилиши;Жисмоний шахслар даромад солиғи ставкасини 12 фоиз миқдорида сақлаб қолиш ва ягона ижтимоий тўлов ставкасини барча тадбиркорлик субъектлари учун тенглаштириш (12 фоиз) ҳисобига ходимлар сонини легаллаштириш;Якка тартибдаги тадбиркорларни қатъий белгиланган солиқ ўрнига жисмоний шахсларнинг даромад солиғи тўлашга ўтказиш;Ягона солиқ тўловидан тушумларни тўлиқ маҳаллий бюджетларга ўтказиш (2019 йилда Касаба уюшмаси федерацияси ва Давлат мақсадли жамғармалари ўртасида тақсимланади) белгиланмоқда.Харажатлар 2020 йилда Давлат бюджети харажатлари 131,104 трлн. сўм миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда, бу эса 2019 йилда тасдиқланган параметрлардан 23 фоизга кўпдир. Давлат бюджети харажатларнинг қарийб ярми ижтимоий соҳага ёки умумий харажатларнинг 22,9 фоизи таълим соҳасига йўналтирилиши кутилмоқда. 2020 йилда умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларини молиялаштириш учун 20,885 трлн. сўм ёки умумий таълим харажатларидан 70 фоизини йўналтириш режалаштирилмоқда. 2020 йилда Давлат бюджети ҳисобидан соғлиқни сақлаш соҳасига 14,842 трлн. сўм кўзда тутилган. Вазирлар Маҳкамаси тасдиқланган рўйхатга тиббий хизматларнинг аниқ турлари, шу жумладан дори-дармонлар, сарфлаш материаллари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш киритилади. Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистон ҳудудида муқим яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқаролари тиббий кўрсатмалар бўлганда асослантирилган мурожаатлар билан рўйхатга киритилган тиббий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, 2020 йилда Давлат бюджети ҳисобидан аҳолига нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловларига 6,573 трлн. сўм миқдорида маблағ ажратилади бу эса 2019 йилда тасдиқланган параметрлардан 23 фоизга кўпдир. 2020 йилда Давлат бюджетининг 10 фоизи иқтисодиёт ва марказлашган инвестицияларга йўналтириш режалаштирилган. Иқтисодиёт харажатларига 14,132 трлн сўм йўналтирилади. Келгуси йилда арзон уй-жойлар қуриш ишлари давом эттирилади. Давлат бюджетидан 1,905 трлн. сўм йўналтириш режалаштирилган.Давлат қарзи 2020 йил бошига Давлат қарзи 21,3 млрд. АҚШ доллари (ЯИМга нисбатан 36,0 фоиз) миқдорида бўлиши кутилмоқда. Шундан ташқи қарзи 15,3 млрд. АҚШ доллари (ЯИМга нисбатан 25,4 фоиз)ни ташкил этади. Давлат ташқи қарзи кредиторлар кесимида хорижий давлатлардан олинган қарзлар 6,7 млрд. АҚШ долларни, халқаро молия институтларидан 7,7 млрд. АҚШ долларини ва инвесторлар ҳисобига 1,0 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив