O‘zbekiston
yangiliklari

2020 йилдан йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади

2020 йилдан йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
103
0

25 ноябрь куни «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. Қарорга мувофиқ, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш босқичма-босқич:Тошкентда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва «Тошкент метрополитени» УКнинг айрим йўналишларида кўрсатилган йўловчи ташиш хизматлари учун — 2020 йил 1 январдан бошлаб;Нукус шаҳри ва вилоят марказларида йўловчи ташиш хизматлари учун — 2020 йил 1 августдан бошлаб;республиканинг барча ҳудудида йўловчи ташиш хизматлари учун — 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади. Алоҳида фуқаролар тоифалари учун имтиёзли транспорт карталарини шахсийлаштириш ва карта таннархи бўйича сотиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади. "Газета.uz"да реклама Қарорга кўра, автоматлаштирилган тизим учун тарифларни белгилаш тартиби ишлаб чиқилади. Унда, битта тўлов билан бир нечта транспорт ёки транспорт туридан фойдаланиш имконияти, йўналишдаги вақт ҳамда масофадан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган тариф режаларини жорий этиш каби масалалар назарда тутилади. Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, йўловчилар йўлкира ҳақини транспорт карталари, мобил иловалар ва QR-кодли бир марталик чипталар орқали тўлашлари мумкин. Карталарни эса савдо нуқталари, метрополитен, аэропортлар, темир йўл кассалари ва автовокзаллар кассаларидан сотиб олиш мумкин бўлади. Карталар нархи 8000−9000 сўм атрофида бўлиши кутилмоқда. Карталарни банкоматлар, киоскалар, тўлов терминаллари ва мобил илова орқали тўлдириш мумкин. Тизим Uzcard, Humo, Visa, Mastercard ва бошқа тўлов карталарининг алоқасиз тўлов карталари бўйича ҳам йўлкира ҳақини тўлашга имкон беради.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив