O‘zbekiston
yangiliklari

2020 йилдан утилизация йиғимини олиш бошланади

2020 йилдан утилизация йиғимини олиш бошланади
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
109
0

Ўзбекистонда истеъмол хусусиятини йўқотган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва улар учун тиркамаларга йиғим солинади. «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва «Чиқиндилар тўғрисида"ги қонунларга тегишли тузатишлар киритилди, дея хабар қилди Norma.uz. Утилизация тўлови экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғи ва атроф-муҳитни чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган. Утилизация йиғимининг миқдори, турлари ва тоифалари кейинроқ белгиланади, дейилади ҳужжатда. "Газета.uz"да реклама Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, юридик шахсларнинг Ўзбекистонга автомобилларни олиб кириш ҳажми йилига ўртача 17,5 минг донани ташкил этади. Транспорт воситаларидан атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар йилига тахминан 1,560 минг тоннани ташкил этади. Қўмита мамлакатда кўплаб автотранспорт корхоналарида, хусусий секторда, шунингдек йўл четлари, аҳоли мавзеларида ва бошқа ерлардан қаровсиз носоз машиналар кўп йиллар давомида фойдаланилмасдан қолишига ҳам эътибор қаратди. Натижада улар иккиламчи қайта ишлаш учун яроқсиз ҳолга келиб қолади. Бундан ташқари, Экология қўмитаси техник носоз автомобиллардан фойдаланиш муаммосини ҳам тилга олиб ўтди. Масалан, 2018 йилда 2,8 млн дона транспорт воситаси техник кўрикдан ўтказилганда 1 млн донага яқини мажбурий хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди. 24818 донаси келгусида фойдаланишга яроқсизлиги сабабли рўйхатдан чиқарилди. Norma.uz хабарига кўра, тузатишлар 2020 йил 16 февралдан кучга киради.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив