O‘zbekiston
yangiliklari

100 долларгача бўлган хорижий валютани паспортсиз алмаштириш мумкин

100 долларгача бўлган хорижий валютани паспортсиз алмаштириш мумкин
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
116
0

Хорижий валюта сотишда мижознинг шахси талаб қилинмайдиган энг кўп миқдор 100 доллар этиб белгиланди. Ўзбекистон Марказий банкнинг 17 октябрдаги қарори билан тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш бўйича операцияларни амалга ошириш тартиблари тўғрисидаги низомга тегишли банд киритилди. «Валюта шохобчаларида резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ долларигача (шу жумладан, эквивалентида 100 АҚШ долларига тенг миқдорда) нақд чет эл валютасини сотиш улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмаган ҳолда шохобчага топширган нақд ёки шахсий банк картасидан ечиб олинган миллий валюта миқдори доирасида амалга оширилади», — дейилади ҳужжатда. Ўзбекистон тижорат банклари 20 августдан айирбошлаш шохобчалари орқали нақд хорижий валюта сотувини бошлади. У вақтда банклар томонидан ҳар қандай суммадаги хорижий валюталарни сотишда мижознинг шахсини тасдиқлаш талаб қилинаётган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив