O‘zbekiston
yangiliklari

1 январдан электрон меҳнат дафтари жорий этилади

1 январдан электрон меҳнат дафтари жорий этилади
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
126
0

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори 2019 йилнинг 31 октябрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилади: «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси («ЯММТ» ИДАК); янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек уларни тугатиш ҳолатларини «ЯММТ» ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби; «ЯММТ» ИДАКда автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон меҳнат дафтари. «ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепул ҳисобланади. Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида «ЯММТ» ИДАКни бошқариш дирекцияси ташкил этилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив