O‘zbekiston
yangiliklari

1 январ куни 1111 нафар бола дунёга келди

1 январ куни 1111 нафар бола дунёга келди
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
145
0

2020 йилнинг 1 январь куни соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1111 нафар чақалоқ туғилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 572 нафари ўғил бола, 539 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола Самарқанд вилоятида (141 нафар) дунёга келди. Янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Фарғона вилояти (137 нафар) ва Қашқадарё вилояти (134 нафар) кучли учликни якунлаган. Туғилганларнинг 4 нафари эса эгизакларни ташкил қилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни соат 1900 гача 1442 нафар чақалоқ дунёга келганди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив