O‘zbekiston
yangiliklari

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 500 кишига етди. Яна бир бемор вафот этган

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 500 кишига етди. Яна бир бемор вафот этган
DUNYO
11:47, 04 апрель 2020
226
0

Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 36 та ҳолат қайд этилди. Натижада бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 500 кишига етган, деб хабар беради Тенгриневс.

«4 апрель соат 09:15 ҳолатига кўра Қозоғистонда яна 36 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Уларнинг 16 нафари Олмаотадан, Атирау вилоятида — 2, Шимолий Қозоғистон вилоятида — 7, Жамбил вилоятида — 1, Чимкентда — 1, Туркистон вилоятида — 4, Манғистов вилоятида — 1, Қарағанда вилоятида — 4 нафар», — дейилади давлат комиссиясининг тезкор штаби хабарида.

Туркистон вилоятида бир бемор коронавирус оқибатида вафот этгани айтилмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб вирус билан касалланганлар сони 500 кишига етган.
Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив