O‘zbekiston
yangiliklari

Қирғизистонда коронавирус билан касалланганлар сони 144 кишига етди. Уларнинг тўққиз нафари тиббиёт ходимлари

Қирғизистонда коронавирус билан касалланганлар сони 144 кишига етди. Уларнинг тўққиз нафари тиббиёт ходимлари
JAMIYAT / DUNYO
11:07, 04 апрель 2020
226
0
Қирғизистонда коронавирус билан касалланган беморлар сони 144 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Қосимбек Мамбетовга таяниб, АКИpress хабар берди.
Ўтган бир сутка ичида яна 14 киши коронавирус билан касалланган:
  • Сузоқ тумани — 6;
  • Қорасув тумани — 4;
  • Бишкек шаҳри — 1;
  • Новқат тумани — 1 нафар.
Таъкидланишича, 9 нафар тиббиёт ходими ҳам коронавирус юқтириб олган.
«Афсуски, тиббиёт ходимларимиз орасида таҳлил натижалари ижобий чиққанлар бор. Кеча 8 киши эди, бугун 9 нафарга етди», — дейди Мамбетов.
Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив