O‘zbekiston
yangiliklari

Қатор маҳсулотлар учун божхона божи ва акциз солиғи бекор қилинди

Қатор маҳсулотлар учун божхона божи ва акциз солиғи бекор қилинди
SIYOSAT
19:40, 03 апрель 2020
298
0


31 декабрга қадар Ўзбекистонга қатор товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди. Унга кўра, балиқ, ун, шакар, пахта ва кунгабоқар ёғи, баъзи сабзавотлар, айрим гигена воситалари ва тиббиёт жиҳозлари учун ушбу турдаги тўловлар вақтинча бекор қилинади.


2020 йилнинг 31 декабрга қадар рўйхат бўйича мамлакатга товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди. Бу ҳақда тегишли Президент Фармони қабул қилинди.
Ноль ставкали божхона божи ва акциз солиқлари қуйидаги маҳсулотлар учун белгиланди:
  • балиқ
  • буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни
  • гуручдан ташқари бошқа усулларда қайта ишланган бошоқли донлар;бутун, оқланган, ёрма кўринишда ёки янчилган бошоқли дон муртаги;
  • шакар
  • Кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари;
  • Сабзавотлар: пиёз ва унинг турлари, сабзи, шолғом, ширин лавлаги, эчкисоқол, селдерей илдизи, редиска ва бошқа шунга ўхшаш истеъмол қилинадиган илдизмевалар; бодринглар
  • парранда тухумлари
  • сариёғ,
  • дуккакли сабзавотлар
  • спагетти, макаронлар, угра, лазанья, клецки, равиоли, каннелони макарон маҳсулотлари; кускус
  • шамлар, гугуртлар
  • қоғозлар, целлюлоза момиғи ва целлюлоза толасидан мато
  • дастрўмолчалар, косметик салфеткалар, сочиқлар, дастурхонлар, салфеткалар, чойшаблар ва шунга ўхшаш буюмлар, қоғоз массаси, қоғоз, целлюлоза момиғи ёки целлюлоза толасидан кийим-кечак ва унга тегишли буюмлар
  • Тиббиёт, хирургия, стоматология ёки ветеринарияда қўллаш учун мўлжалланган қопланган пахта, дока, бинт ва шунга ўхшаш буюмлар (масалан, боғлаш материаллари, лейкопластирлар, припаркалар);
  • Совун; совун сифатида ишлатиладиган юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва воситалар; суюқлик ёки крем кўринишидаги ва чакана сотиш учун қадоқланган, юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва терини ювиш воситалари;
  • юзага фаол таъсир кўрсатувчи моддалар, ювиш воситалари (шу жумладан, ёрдамчи ювиш воситалари) ва тозалаш воситалари;
  • Озон, кислород ва аэрозол терапияси учун сунъий нафас олиш ёки бошқа терапевтик нафас олдириш аппаратлари;
  • Турли материаллардан тайёрланган аёлларнинг гигиеник прокладкалари ва тампонлари, болалар йўргаклари ва тагликлари ҳамда шунга ўхшаш буюмлар.
Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив