Яна 32 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди

Ўзбекистонда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар сони 504 тага етди. Яна 32 кишининг коронавирус инфекциясига чалингани аниқланди.

7 апрель соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 504 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни коронавирус беморлари сони 15 нафарга ошиб, жами ҳолатлар 472 тага етган эди. Бунда 30 нафар бемор тўлиқ соғайган бўлса, 2 киши ҳаётдан кўз юмди.
Место для вашей рекламы