Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 390 кишига етди

Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони 30 нафарни ташкил этмоқда.

«Кейинги кунларда аниқланаётган беморларнинг барчаси касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва эпидемик нохуш ҳудудлардан олиб келиниб, стационар шароитда алоҳидаланган фуқаролардир. 

Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, бу ерда даволанаётган 80 нафар беморнинг 22 нафарида пневмония аломатлари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти маълумотига кўра эса, бу ерда даволанаётган 67 бемордан 1 нафарининг аҳволи ўрта оғирликда, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.
Место для вашей рекламы