Ўзсаноатқурилишбанк раҳбари ўзгарди

Сахи Сапармухамедович Аннакличев Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилинди банк сайтида. Тайинловга қадар у ўтган йилнинг кузидан Ўзбекистон Миллий банки раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Ўзсаноатқурилишбанкнинг аввалги раҳбари Азиз Воитов олдинроқ инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Сахи Аннакличев (1975 й. т.) меҳнат фаолиятини 1996 йилда Марказий банкнинг Қорақалпоғистон бош бошқармасида валюта-иқтисод бўлими етакчи иқтисодчиси сифатида бошлаган. Сўнгги йилларда МБда турли лавозимларда фаолият кўрсатди, Халқ банки раҳбари ўринбосари бўлди, Вазирлар Маҳкамасида департаментлардан бирига раҳбарлик қилди.

Место для вашей рекламы