O‘zbekiston
yangiliklari

Zoom платформасидаги минглаб видеолар интернет тармоқларига чиқиб кетди

Zoom платформасидаги минглаб видеолар интернет тармоқларига чиқиб кетди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
98
0

Zoom платформасидаги минглаб видеолар очиқ интернет тармоқларига юкланди. Бу ҳақда The Washington Post нашриёти хабар берди. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида карантин сабабли «самоизоляция» давом этаётганлиги боис, учрашувлар, дарслар ва тренинглар видеоалоқа орқали ташкил этилмоқда. Ушбу платформалардан бири Zoom охирги ойда кунига 200 млн фойдаланувчилар (декабрь ойида кунига 10 млн) томонидан ишлатилди. The Washington Post нинг маълум қилишича, очиқ интернет тармоқларига юкланган ушбу видеолар орасида фойдаланувчиларнинг исми ва телефон рақамлари берилган шахсий мулоқотлар, психотерапия сессиялари, тренинглар, компанияларнинг молиявий ҳисоботлари эълон қилинган кичик бизнес учрашувлари ҳамда фойдаланувчиларнинг юзлари кўринган ва шахсий маълумотлари келтирилган онлайн мактаб дарслари ҳам бор. "Газета.uz"да реклама Кўплаб видеолар Zoom дастури ёрдамида олинган ва алоҳида онлайн плафтормада ҳимоя кодисиз сақланган. Zoomнинг тизимида сақланган видеолар улар орасида йўқ. Zoom барча видеоларни номлашда бир хил сўзларни ишлатиши сабабли, оддий онлайн қидирув тизими орқали кўплаб видеоларни топиш ва юклаб олиш мумкин, дейилади нашриётнинг хабарида. The Washington Post ушбу сўзларни очиқламаслигини, ҳамда компания ушбу хабар берилишидан олдин огоҳлантирилганлигини маълум қилган. Zoom видеолари автоматик тарзда сақланмайди, лекин барча хостлар ушбу видеоларни сақлаш ҳуқуқига эгалар, бошқа фойдаланувчилар видео сақланиши бошланганида эслатма олишади. АҚШ Конгрессининг 19 вакили ушбу вазият юзасидан компаниянинг маълумотларни йиғиш ва сақлаш қоидалари бўйича тушинтириш беришини сўраб мурожаат қилган. Zoom компаниясининг бош директори Эрик Юан платформа 2011 йилда тузилганида, у бир кун келиб одамлар уйдан туриб ишлашлари, таълим олишлари ва ижтимоий тадбирларни видеоалоқа орқали ўтказишларини тасаввур қилмаганлигини айтган. Юаннинг Zoom фойдаланувчиларидан хавфсизлик бўйича йўл қўйилган хатолар учун узр сўраган, ва инженерлар ушбу хатоликларни тузатишга киришганлигини маълум қилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив