«Ўзкўргазмасавдо» биноси базасида замонавий муз саройи ташкил этилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни «Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди . Қарор билан қишки спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, Ўзбекистон спортчиларини халқаро спорт мусобақаларида муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда қишки спорт турларини 2020−2023 йилларда ривожлантириш дастури тасдиқланди. Дастурда «Ўзкўргазмасавдо» биноси базасида қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ва форумлар ўтказишга мўлжалланган замонавий муз саройи ташкил этиш назарда тутилди. "Газета.uz"да реклама 2023 йил 1 январга қадар Қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, қишки спорт турлари бўйича профессионал клублари ва нодавлат болалар спорт мактаблари:мол-мулк солиғи ҳамда жалб қилинган хорижий спортчилар ва мутахассисларнинг даромадларига ижтимоий солиқ ставкаларини 50 фоизга камайтирилган ҳолда тўлайди;белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари, инвентарлари ва махсус профессионал спорт кийимлари, транспорт воситаларини олиб кирганлик учун божхона божи тўлашдан озод қилинади. Шунингдек, 2020−2023 йилларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳудудларда енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонлар қурилади. Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат таълим йўналишига 2020/2021 ўқув йили учун ажратилган қабул параметрларини йўналишлар бўйича тақсимлашда қишки спорт турлари учун ўрин ажратилади. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мазкур университетда қишки спорт турлари кафедраси ташкил этилади.

Место для вашей рекламы