O‘zbekiston
yangiliklari

Журналистика университетида коронавирус сабабли қўл бериш кўришиш тақиқланди

Журналистика университетида коронавирус сабабли қўл бериш кўришиш тақиқланди
YANGILIKLAR
17:13, 05 апрель 2020
80
0

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳудудида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 12 мартдан бошлаб тактик алоқанинг ҳар қандай шакли тақиқланди. ЎзЖОКУректори бу ҳақдаги буйруқни имзолади, дея хабар қилинди ОТМ сайтида. «„Ўзини асраганни Худо асрайди“ деб бежиз айтишмайди. Келинг, соғлиғимизни асрайлик — қўлимизни тез- тез ювиб, ҳар қандай вирусли бахтсизликдан эҳтиёт чораларини кўрайлик!» — дейилади хабарда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан «Газета.uz»га хабар қилинишича, ушбу қарор — ЎзЖОКУнинг шахсий ташаббуси. Мамлакатдаги бошқа ОТМлар ҳозирча ўз ҳудудларида тактил алоқани тақиқлаш тўғрисида хабар бергани йўқ. Дунёда COVID-19 тарқалаётгани манзарасида Соғлиқни сақлаш ва Олий таълим вазирликлари февраль охирида ОТМ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида санитария-профилактика чораларини кучайтириш бўйича қўшма буйруқ қабул қилган эди. "Газета.uz"да реклама Ҳужжатда, жумладан, ўқитувчи ва талабаларга коронавирус тарқалган давлатларга боришни чеклаш, халқаро тадбирлар, жумладан олимпиада ўйинларига ташриф буюриш ва иштирок этишдан воз кечиш тавсия қилинган. Шунингдек, таълим муассасаларида ўқувчиларнинг тана ҳароратини ҳар куни мониторинг қилиш, мунтазам дезинфекция тадбирларини ўтказиш, бинолар ҳавосини алмаштириш ва бошқалар кўзда тутилган. Бундан ташқари, ССВ ЖССТ билан биргаликда болалар боғчалари ва мактаблар маъмуриятлари учун коронавирус инфекциясига барҳам бериш бўйича тавсияларни тайёрлади. Халқ таълими вазирлигидан «Газета.uz»га маълум қилинишича, ССВ вакиллари мактаблар ва ХТБлар ходимлари учун семинарлар ташкил этди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив