O‘zbekiston
yangiliklari

Жиззахда рашкчи эр ҳомиладор хотинини ёқиб юборди

Жиззахда рашкчи эр ҳомиладор хотинини ёқиб юборди
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
64
0

Эркак киши хиёнатда шубҳа қилиб ўзининг ҳомиладор турмуш ўртоғининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди . Ҳодиса 31 январь куни соат 13.00 ларда Жиззахнинг «Мустақиллик» кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг лифтида содир бўлди. Фуқаро С.Х турмуш ўртоғи М.У.нинг бошқа эркаклар билан ишқий муносабатларда бўлиб келганлигини гумон қилиб, шу сабабли у билан жанжаллашиб, унинг ҳомиладорлигини билгани ҳолда, уни қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан бирга олиб келган бензин ёнилғисини турмуш ўртоғининг устига сепиб, ўта шафқатсизлик билан ёқиб юборган. «Газета.uz»нинг Бош прокуратурадан аниқлик киритишича, аёл танасининг 55 фоизи куйга ҳолда шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив