Жиззах вилоятида янги туғилган эгизак чақалоқлар жасади топилди

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида янги туғилган эгизак чақалоқлар ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди . Ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаро ички ишлар органларига Оқолтин остонаси кўрки" фермер хўжалиги ҳудудидаги бетон ариқ ёнида сумка ичида қора рангли политиэлен пакетга солинган ўғил бола жинсига мансуб эгизак чақалоқларни ўлик ҳолда топиб олганини хабар қилади. Экспертиза хулосасига кўра, чақалоқлар 20−21 ҳафталик (одатий ҳомиладорлик даври 37 ҳафта давом этади) кам вазнли бўлиб туғилган. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида чақалоқларни Манас қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи турмушга чиқмаган 1998 йилда туғилган Х.Г. туғиб, ташлаб кетгани аниқланди. Суриштирув олиб борилмоқда.

Место для вашей рекламы