O‘zbekiston
yangiliklari

Жиззах вилоятида уч ака-ука ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилоятида уч ака-ука ис газидан заҳарланиб вафот этди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
113
0

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги уйлардан бирида 8, 12 ва 14 ёшдаги уч ака-ука ис гази билан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди. 25 январь куни тахминан соат 5:10 да болаларнинг жасадлари ишдан қайтган отаси томонидан топилган. Унинг 37 ёшли рафиқаси ҳам ис газидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган. Ҳозир у жонлантириш бўлимида. Мавжуд маълумотларга кўра, ис гази оила ётган хонага ертўлага ўрнатилган иситиш қозонидан сизиб чиққан. Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида тўрт кишилик оила, 5 январь куни эса Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида тўрт киши, жумлан уч гўдак ис газидан заҳарланиб вафот этган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив