Жиззах вилоятида тўрт киши газдан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз МФЙ қарашли Қоронғул қишлоғидаги уйдан тўрт кишининг жасади топилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Тез ёрдам бўлимига 9 январь куни соат 14:04 да қўнғироқ келиб тушди. Мутахассислар келганида, уй эгаси Д. Ш. (1987 йилда туғилган), унинг рафиқаси Н. Ш. (1987), уларнинг 6 ёшли ўғли А. Й. ва 3 ёшли қизи О. Й.нинг биологик ўлимини аниқладилар. Уларни бирламчитекширувдан ўтказилганда «ис газиданўткир захарланиш» дастлабки ташхиси қўйилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятларида ис гази билан икки марта ва бирида табиий газ билан заҳарланиш ҳолати юз берди. Тўрт киши вафот этди. Уч киши касалхонага ётқизилган.

Место для вашей рекламы