Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти ўзгарди

Шанба куни Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди . Унда президент маслаҳатчиси Абдужабар Абдувахитов, бош вазир ўринбосари — Туризм бўйича давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов, вазирлик ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда вазирлик раҳбариятидаги ўзгаришлар эълон қилинди. Абдужабар Абдувахитов таъкидлаганидек, ўзгаришлар мамлакатда жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, оммавий спортни аҳоли ўртасида оммалаштириш мақсадида амалга оширилди. Равшан Сайфиддинович Эрматов (1977 йилда туғилган) жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Давлат жисмоний тарбия институтини тугатган (1995−1999). Меҳнат фаолиятини «Чиғатой» футбол бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида мураббий сифатида бошлаган. Бир неча йиллар давомида у Футбол ассоциациясининг халқаро марказида мураббий, футбол бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида мураббий бўлиб ишлаган (2004−2010). Ўзбекистоннинг энг юқори мукофотлари ва орденлари соҳиби. "Газета.uz"да реклама 2010 йилдан Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг «Футбол назарияси ва методикаси» кафедраси катта ўқитувчиси, 2019 йил июнь ойидан эса футбол ассотсиациясининг биринчи вице-президенти. Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти лавозимини сақлаб қолади. Элбек Хабибуллаевич Шукуров (1988) жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари бўлди. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йилда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатида бошлаган, бир неча йил турли лавозимларда, шу жумладан, Тошкент шаҳар кенгаши раиси сифатида ишлаган. У Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари бўлган. 2017 йил июлдан 2018 йил августгача Ёшлар иттифоқининг Тошкент кенгашини бошқарган, пойтахт ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган. Мазкур тайинловга қадар 2018 йил август ойидан буён Тошкент ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. Ойбек Қосимов. Фото: Халқаро пресс-клуб. Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Ойбек Омилович Қосимов (1980) Миллий олимпия қўмитаси президентининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган, «Пахтакор» футбол клуби бош директорининг ўринбосари, Тошкент шаҳар футбол федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, МОҚ бош котиби ва биринчи вице-президенти бўлган. 2018 йил май ойидан буён жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган Шарифжон Фузаилович Мўминжоновнинг янги иш жойи ҳозирча номаълум.

Место для вашей рекламы