O‘zbekiston
yangiliklari

Жамшид Искандеров фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради

Жамшид Искандеров фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
57
0

Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси, ўтган мавсумда «Локомотив»да ўйнаган Жамшид Искандеровнинг Жанубий Кореянинг «Сеонгнам» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда корейс клуби матбуот хизмати ҳам расман эълон қилди, дейилади Olamsport хабарида . «Сеонгнам» ўз таркибини ўзбекистонлик Жамшид Искандеров билан кучайтирди. Искандеров тўп билан яхши муомала қила олади ва майдон марказидаги ижодкор футболчи саналади. У шунингдек мамлакат терма жамоасида ҳам ўйнайди ва бой тажрибага эга ўйинчи. Искандеров, хуш келибсан", — дейилади клуб хабарида. Эслатиб ўтамиз, «Сеонгам» Жанубий Кореянинг юқори дивизиони, яъни K-League' иштирокчиси саналади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив