O‘zbekiston
yangiliklari

Жамшид Қўчқоровга янги ўринбосарлар тайинланди

Жамшид Қўчқоровга янги ўринбосарлар тайинланди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
94
0

27 март куни Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг 4 нафар ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди. 26 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган йиғилишда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил этилиши маълум қилинган эди. Вазирлик бошқарувини Жамшид Қўчқоров давом эттириши белгиланди ва унга янги ўринбосарлар тайинланди. Ортиқов Акмалхон Жўрахонович вазирнинг биринчи ўринбосари лавомизимига тайинланди. "Газета.uz"да реклама Акмалхон Ортиқов (1980 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт институтини тамомлаган. 2001 йилдан 2013 йилгача молия вазирлиги таркибида турли лавозимларда ишлаган. 2013−2015 йилларда Наманган вилояти, 2015−2017 йилларда Фарғона вилояти ҳокимияти молия бошқармасига раҳбарлик қилган. 2017 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2017−2018 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёт вазирининг демография, ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳолини турмуш даражасини ошириш масалалари бўйича ўринбосари. 2018−2019 йилгача Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Тайинловга қадар Акмалхон Ортиқов Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибиятининг мудири лавозимида фаолият юритган. Норқулов Илҳом Иброхимович вазирнинг биринчи ўринбосари лавомизимига тайинланди. Илҳом Норқулов (1981 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Халқаро иқтисодий муносабатлар» факулътети ҳамда Глазго Университетининг (Буюк Британия) «Иқтисодий ривожланиш» йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган. Марказий банкдаги фаолиятини 2010 йилда бош мутахассис лавозимидан бошлаган. 2013−2018 йилларда Марказий банкнинг Монетар сиёсат департаментига раҳбарлик қилган. Тайинловга қадар Илҳом Норқулов Марказий банк бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Абдиназаров Бобур Каландарович вазирнинг ўринбосари лавомизимига тайинланди. Бобур Абдиназаров (1983 йилда туғилган,) 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (2003). Шунингдек, Япония Халқаро университетида таҳсил олган. Ўз фаолиятини 2005 йилда Риштон тумани «Риштон текс» ОАЖ бош ҳисобчи ёрдамчиси, директор ўринбосари сифатида бошлаган. 2007 йилдан Ўзбекистон Молия вазирлиги тизимида турли лавозимларни эгаллаб келган. 2007−2010 йилларда Ўзбекистон Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси Хўжалик ҳисобидаги корхоналарда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи услубиёти бўлими бош иқтисодчиси. 2010- 2014 йилларда Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси Хўжалик юритувчи субъэктлар бухгалтерия ҳисоби услубиёти бўлими бош иқтисодчиси ва бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2017−2018 йилларда Молия вазирлиги Агросаноат мажмуи молияси бошқармасининг Агросаноат мажмуаси тармоқларини иқтисодий таҳлил қилиш, ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги молияси бўлимига раҳбарлик қилди. 2018−2019 йилларда Молия вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Тайинловга қадар Б.Абдиназаров Молия вазирлиги Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш департаменти директори лавозимида ишлаган. Бобоев Адиз Музафарович вазирнинг ўринбосари лавомизимига тайинланди. Адиз Бобоев (1972 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (1993) тамомлаган. 1993−1996 йилларда Бухоро вилояти Молия бошқармасининг монополияга қарши кураш ва нарх сиёсати бўлими 1-тоифали иқтисодчи, етакчи иқтисодчи, 1996−1996 йилларда Бухоро шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 1996−2002 йилларда Бухоро вилояти молия бошқармасида бир нечта бўлимларда раҳбарлик қилган. 2002- 2007 йилларда Бухоро вилояти хокимияти молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари — жамланма бюджет бўлими бошлиғи ва бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2008−2010 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг Даромадларни прогнозлаштириш бўлим бошлиғи бўлган. 2010−2012 йилларда Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармасининг Даромадларни режалаштириш ва жамланган бюджет тушумларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари, 2012 -2017 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасининг ижро этувчи директори ўринбосари бўлган. 2017−2017 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг ижро этувчи директори ўринбосари, 2017−2019 йилларда Молия вазирлиги Инвестициялар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси, бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Тайинловга қадар А.Бобоев Молия вазирлиги Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш Департаменти директори лавозимида ишлаган. Рустамов Олимхон Бакиевич вазирнинг ўринбосари лавомизимига тайинланди. Олимхон Рустамов (1966 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005−2014 йилларда ҳисоб палатасининг бош инспектори, 2014−2016 йилларда Навоий кон-металлургия комбинати бош директорининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2016 -2017 йилгача «Ўзбекнефтгаз» нинг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган. 2017 -2019 йилларда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига тушумлар тўлиқлигини назорат қилиш инспекциясига раҳбарлик қилган. Тайинловга қадар Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив