O‘zbekiston
yangiliklari

«Ўзбекнефтгаз» дизель ёқилғиси нархини пасайтирди

«Ўзбекнефтгаз» дизель ёқилғиси нархини пасайтирди
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
72
0

«Ўзбекнефтгаз» АЖ UNG миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида дизель ёқилғисининг нархи 7500 сўмдан 7300 сўмга пасайтирилди. Ушбу тартиб 1 мартдан буён амал қилмоқда, деб «Газета.uz»га хабар берди жамият ахборот хизмати. — Одатда, нарх талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат нуқтасида белгиланади, — дейди «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro МЧЖ директори Мирзоҳид Мусаев. — Маҳсулот нархини пасайтириш талабни оширади ва таклифни камайтиради. Бундан ташқари истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржада дизель ёқилғисини сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан дизель ёқилғисининг нархи камайтирилди. Бу билан ушбу маҳсулотни сотиш ҳажмини оширишга эришамиз. Компания маълумотига кўра, «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотиладиган дизель ёқилғиси нархидан 9 фоиз, АИ-92 маркали бензин нархидан эса 14 фоизга арзон. Шунингдек, корхона яқин кунларда юқори сифатли Аи-95 маркали бензинни аҳолига сотишни режалаштирмоқда. "Газета.uz"да реклама

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив