Ўзбекистоннинг МДҲдаги консулхоналари хорижга чиқиш паспортини расмийлаштирмоқда

1 мартдан бошлаб МДҲ мамлакатларида истиқомат қилувчи ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олишлари мумкин. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди . Шу ўринда, республика фуқаролари хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш ва қабулга ёзилиш (биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни топшириш мақсадида) учун consulate.mfa.uz веб-портали орқали электрон ариза тўлдиришлари мумкин. ТИВ бошқа чет эл мамлакатларида ҳам паспорт расмийлаштириш тизимини босқичма-босқич тадбиқ этиш устида иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, 1 мартдан бошлаб consulate.mfa.uz веб-порталида консуллик рўйхатига олиш интерактив тизими жорий этилган бўлиб, буни фуқаролар масофадан туриб Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига шахсан келмасдан амалга ошириш мумкин.

Место для вашей рекламы