Ўзбекистоннинг чет эл билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади

16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади. Бу ҳақда коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтиришга бағишланган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги шошилинч йиғилишда маълум қилинди. Чет эл фуқаролари Ўзбекистонга кириши вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтишлари мумкин бўлади, қайтгандан кейин 14 кунлик карантинда бўлишлари талаб этилади. Темир йўллар қатновлари масаласи яқин кунларда кўриб чиқилади. Аввалроқ Covid-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари 16 мартдан ёпилиши, шунингдек, Наврўз халқ сайиллари, оммавий маросимлар ва одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар ўтказилмаслиги хабар қилинган эди.

Место для вашей рекламы