Ўзбекистоннинг 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди . Қонунга мувофиқ, нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистоннинг 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, «Гаров тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномаларнинг нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, «Нотариат тўғрисида"ги Қонун хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, нотариал палатага оид нормалар билан тўлдирилди. Жумладан, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус:юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ўз идорасига эга бўлишга,банк ҳисобварағи ва бошқа шахсий ҳисобварақлар очишга,мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлишга ҳамда мажбуриятларни ўз зиммасига олишга,ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишга,судда ўз номидан иштирок этишга ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли. Нотариал палата хусусий амалиёт билан шуғулланувчи барча нотариусларнинг аъзолигига асосланган нотижорат ташкилот ҳисобланади. Бундан ташқари, амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига хусусий нотариал фаолият ҳам киритилди. Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Место для вашей рекламы