Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Эрон-Туркманистон чегарасида қолиб кетди

Ўзбекистон ТИВ коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара ёпилиши сабабли 700 га яқин ҳайдовчи, жумладан 11 нафар Ўзбекистон фуқароси 23 февралдан буён «Лутфобод» ва «Сарахс» чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетгани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади . Ҳайдовчилар бу ҳақдаги мурожаатини аввалроқ Youtube орқали эълон қилган эди. Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонаси 23 февралдан буён мазкур ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб келмоқда. Улар транспорт воситаларини божхона постларида қолдириб ватанга қайтишни рад этишди, дейилади хабарда. Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Ашхабод шаҳарларидаги элчихоналари вазиятни назоратга олган ҳамда ушбу масалани ҳал қилиш учун Эрон ва Туркманистоннинг тегишли органлари билан доимий мулоқот олиб бормоқда, дея қайд этди ТИВ.

Место для вашей рекламы