Ўзбекистондаги тўй маросимида қатнашган Қозоғистон фуқаросида коронавирус аниқланди

Қозоғистонда 29 март куни коронавирус инфекцияси қайд қилинган беморлар орасида Ўзбекистондан қайтган шахс борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда TengriNews агентлиги Олмаота вилояти ҳокимининг ахборот хизматига таяниб хабар берди. Маълум бўлишича,1960 йилда туғилган аёл 26 март куни Ўзбекистондан қайтган. У ўзининг 14 нафар қариндоши билан Тўрткўл туманидаги қишлоқлардан бирида тўйда қатнашган. Барча шахслар 27 март куни карантинга жойлаштирилиб, улардан Covid-19 коронавирусига тест олинган. Коронавирус инфекцияси юқорида айтилган аёлда аниқланиб, юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Ҳозирги кунда Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 280 кишидан ошган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси вақтида тўй, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тақиқланган.

Место для вашей рекламы