Ўзбекистонда оммавий диний ибодатлар ўтказиш чекланди

Ўзбекистонда барча диний конфессияларнинг оммавий ибодатлари вақтинча чекланди, дея хабар берди дин ишлари бўйича қўмита. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгаши коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан мамлакатда жума ва жаноза намозларини хонадонларда ўқишни сўраб мурожаат қилди. Карантин даврида барча диний ташкилотларда дезинфекция ишлари амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Вазирлар Маҳкамаси диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклашни маслаҳат берган эди.

Место для вашей рекламы