Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланганлар сони 13 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаронинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Қайд этилишича, ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 13 нафарга етди. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Место для вашей рекламы