O‘zbekiston
yangiliklari

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 5 кишига ошди (умумий 55 киши)

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 5 кишига ошди (умумий 55 киши)
YANGILIKLAR
17:14, 05 апрель 2020
84
0

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра Ўзбекистон республикасида коронавирус қайд этилган беморлар сони 25 март эрталаб соат 9:00 ҳолатида 55 нафарни ташкил этди. Ушбу беморларнинг барчаси Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволаш муолажаларини олмоқда. Мазкур институт раҳбариятининг маълум қилишича, ҳозирги дақиқаларда 13 нафар беморда ўпка яллиғланиши — пневмония аломатлари кузатилаяпти. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Улар интенсив-терапия муолажалари олмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даволаш профилактика муассасаларида, профилакторияларида, санаторияларида ташкил этилган махсус изоляторларда ҳаммаси бўлиб 20 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирларини ўтаяпти. Улар тиббий кузатувга олинган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив