Ўзбекистонда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар сони 181 тага етди

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 8 тага ошиб, 181 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Эслатиб ўтамиз, 1 апрель соат 10:00 ҳолатида мамлакатда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 1 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этгани хабар қилинди. Шу билан бирга, Тошкентдаги Вирусология институтида даволанаётган 4 нафар коронавирус бемори бутунлай соғайиб, коронавирусдан тузалган беморлар сони 12 кишига етди.

Место для вашей рекламы