Ўзбекистонда Covid-19 коронавирус беморлари сони 60 кишига етди

Истанбулдан қайтган наманганлик фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Ҳозирда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 25 март куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони жами 10 кишига кўпайиб, 60 нафарга етди. Дастлаб эрталаб соат 9:00 ҳолатида беморлар сони 5 нафарга ортиб, 55 кишига етгани хабар қилинган эди. Сўнгра хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган яна бир нафар фуқарода аниқлангани маълум бўлди. Яна уч нафар фуқаро хориждан қайтган беморлар билан мулоқотда бўлиб, коронавирус инфекциясини юқтириб олган.

Место для вашей рекламы