Ўзбекистонда бизнес «форс-мажор» режимига ўтмоқда

Коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бизнес учун «форс-мажор» режимини жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди. Хусусасан, қарорга биноан, тадбиркорлик субъектларига Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш бошланади. Сертификатни бир кунда олиш мумкин (агар форс-мажор ҳолати коронавирус билан боғлиқ бўлса). Агар томонлардан бири келишувга эриша олмаса, енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатини тасдиқлайдиган сертификатни олиш учун Ўзбекистонда фаолият юритиб бораётган тадбиркор субъектлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига мурожаат қилиши мумкин, дейилади хабарда. "Газета.uz"да реклама Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 февралдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, форс-мажор — бу томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар) сабабли юзага келган шароитларда ташқи савдо битимлари (шартномалар) ва халқаро шартномалар бўйича томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлардир. Бундай ҳолатларга қарздорнинг контрагентлари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, бозорда мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган товарларнинг йўқлиги ва бошқалар кирмайди. Шу билан бирга, томонлардан бирида енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари юзага келган тақдирда, томонлар ўзаро манфаатли шартлар билан келишиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин (масалан, шартнома мажбуриятларини ўзгартириш орқали мажбуриятларни бажариш муддатини узайтириш).

Место для вашей рекламы