Ўзбекистон Японияга 1 миллиард долларлик уран етказиб беради

2023−2030 йилларда Ўзбекистон Японияни умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган уран билан таъминлайди. Бу ҳақда президентнинг 28 декабрдаги қарорида сўз боради . Навоий кон-металлургия комбинати томонидан Marubeni компанияси билан 510,1 миллион долларга ва Itochu билан эса 636,4 миллион долларга уран етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланди. Етказиб бериш ҳажми ҳужжатда кўрсатилмаган. 2017 йил сентябрь ойида Ўзбекистон АҚШга Nukem уран концентратини етти йил давомида 300 миллион долларга етказиб бериш тўғрисида келишиб олган эди. Ўтган январь ойида эса Ҳиндистонга уран етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартнома имзоланди.

Место для вашей рекламы