Ўзбекистон ва «Лукойл» геология-қидирув соҳасида кооперацияни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Давлат раҳбари жаҳоннинг етакчи энергетик корпорацияларидан бири ва Ўзбекистон нефт-газ комплексининг муҳим инвестори — «ЛУКОЙЛ» билан стратегик шерикликда сезиларли ривожланишга эришилганини алоҳида таъкидлади. Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. "Газета.uz"да реклама Компаниянинг корпоратив бошқарув ва нефт-газ тармоғида рақамли технологияларга ўтиш борасидаги тажрибаси ва илғор ечимларини жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ҳудудида геология-қидирув соҳасида ҳамда углеводород конларини, шу жумладан, қазиб олиниши қийин бўлганларини ўзлаштириш борасида кооперацияни мустаҳкамлаш имкониятлари муҳокама қилинди. Илмий изланишлар ҳамда энергетика сектори учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш устувор йўналиш сифатида белгилаб олинди. Бугунги кунда компаниянинг қўшма лойиҳаларга киритган сармоялари ҳажми 10 миллиард доллар атрофида. Йилига 8 миллиард куб метрдан зиёд табиий газни қайта ишлаш қувватига эга Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси муваффақиятли фаолият юритмоқда. Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюртдаги конларни ўзлаштириш давом этяпти. Бундан ташқари, «ЛУКОЙЛ» мамлакатдаги ижтимоий дастурларни фаол қўллаб-қувватламоқда.

Место для вашей рекламы