Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари Деҳлида учрашди

14 январь куни Деҳли шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишанкар билан учрашди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати. Учрашувда президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Нарендра Моди ўртасидаги муҳим келишувларга асосланган Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Вазирлар 2020 йилда бўлиб ўтадиган олий ва бошқа даражалардаги учрашувлар жадвали, қўшма тадбирлар ўтказиш муддатлари бўйича таклифларни кўриб чиқдилар. "Газета.uz"да реклама Ўзбекистон ва Ҳиндистон иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришга устувор аҳамият бериши таъкидланди. Афғонистон масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг Афғонистондаги вазиятни тезроқ барқарорлаштиришдан манфаатдорлиги тасдиқланди, бу эса минтақадаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтириш учун кенг имкониятларни очиб бериши қайд этилди. Ушбу мақсадларга эришишга 2019-йил январ ойида Самарқанд шаҳрида илк бор ўтказилган ташқи ишлар вазирлари даражасида Афғонистон иштирокидаги «Ҳиндистон — Марказий Осиё» мулоқоти мажлисларининг мунтазам ўтказилиши ҳам кўмаклашади. Учрашувда маданий-гуманитар, айниқса, таълим ва фан соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди

Место для вашей рекламы