Ўзбекистон тарихида биринчи марта паратаэквондо бўйича Олимпиада лицензияси қўлга киритилди

58 кг вазн тоифасида паратаэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган спортчи Гулжаной Наимова Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. Қўмитанинг таъкидлашича, бу Ўзбекистон паратаэкандоси тарихидаги биринчи лицензиядир. Токио-2020 Паралимпиадаси учун қўлга киритилган жами йўлланмалар сони ўн олтига етди. Токио Паралимпиадасига Осиё қитъаси учун йўлланма берувчи якуний турнир 10−12 апрель кунлари Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилади.

Место для вашей рекламы